2020 йил учун:
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 447-моддаси учинчи қисми);
ноябрь ойи учун:
ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);
👩🦼👩🏻🦯 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Адлия Вазирлиги рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди).



