Лекин ушбу фаолият билан шуғулланганда қанча солиқ тўлаш кераклигини билмаяпсиз❓
🔵 Агар Сиз сартарошхона очиб, унда ўзингиз сартарош бўлиб фаолият юритсангиз унда Сиз💇🏻“Сартарошлик хизматлари, 💅🏻маникюр, педикюр, 💆🏻♀️косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар” фаолият тури бўйича 👨🏻 якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ✔️ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (6-сонли ВМ қарори (https://lex.uz/docs/1727490)).
👉 Мазкур фаолият турини амалга ошириладиган жойидан келиб чиқиб, 2020 йил учун ҳар ойлик
📍 Тошкент шаҳрида 250 минг сўм,
📍Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларда 150 минг сўм,
📍бошқа шаҳарларда 100 минг сўм,
📍бошқа аҳоли пунктларида 50 минг сўм
қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида яъни 223 минг сўм ижтимоий солиқлар ҳисобланади (ЎРҚ- 589 Қонун (https://lex.uz/docs/4849607)).
🦠 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига (111500 сўм) қадар камайтирилган (ПФ-5969 Фармон (https://lex.uz/docs/4770761))
❗️Агар ёрдамчи ҳодим ёлланса уларга алоҳида солиқ солинади.
👉 Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (ПҚ-4742-сон қарори (https://lex.uz/docs/4849607)).
👉 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга 2020 йил учун ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар фақат базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111 500 сўм) ҳажмида ижтимоий солиқ ҳисобланади.
❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди.
Қайси фаолият тури билан шуғулланмоқчисиз❓
👩🏻💻📲Саволларингизни @DSQ_Pressa телеграм аккаунтига ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга юборинг.



