2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар ушбу мақсадларда берилган товарларга (хизматларга) фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади, дейилган, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар қилишимиз керак?
✅– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб–қувватлаш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5986-сонли Фармонининг 1-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб–қувватлашнинг қўшимча чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сонли Фармонининг 9-бандига кўра, карантин даврида хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига, шу жумладан уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган:
а) пул маблағлари ва товарлар(хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;
б) товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди.
Хайрия ёрдами кўрсатадиган ва уларни оладиган шахслар ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг saxovat.argos.uz сайтида шакллантирилади. Ушбу сайтда жойлаштирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5986-сонли Фармонида белгиланган солиқ имтиёзларини қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Имтиёзлар қўлланишини асослаш учун сиз ёрдам бераётган шахслар рўйхатига эга бўлишингиз лозим.
Ушбу рўйхатни илова қилган ҳолда хайрия учун маблағларни ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиришни тавсия этамиз. Буйруқда қуйидагиларни кўрсатинг:
- ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммасини;
- қандай шаклда ёрдам кўрсатилишини.
Сиз ёрдам бераётган жисмоний шахслар маҳаллий ҳокимият органларининг имтиёзли рўйхатида қайд этилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб–қувватлаш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 5986-сонли Фармонидаги чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган жисмоний шахсларга кўрсатилган ёрдам уларнинг даромади ҳисобланмайди.
Пандемия муносабати билан ташкилотларга ёки жисмоний шахсларга мустақил равишда ёрдам кўрсатаётган бўлсангиз, бундай ёрдам суммаларига нисбатан имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Молиявий ёрдам кўрсатганда тўлов топшириқномасида асос бўлган ҳужжат (Фармон, буйруқ ёки бошқа ҳужжат) рақами ва санасини қайд этинг.
Товарлар (хизматлар) беғараз берилганда уларнинг қийматини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг.
У харид қийматидан ёки таннархдан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳисобварақ–фактурада қўшилган қиймат солиғини:
► имтиёзнинг амал қилиши доирасида товарларни (хизматларни) бераётган бўлсангиз, кўрсатманг, сабаби у қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган айланма маблағ (оборот) ҳисобланади;
► беғараз бериш имтиёз билан боғлиқ бўлмаса, кўрсатинг.
Жисмоний шахсларга моддий қимматликларни бериш чоғида уларнинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари ва (имкони бўлса) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) кўрсатилган тарқатиш қайдномасини расмийлаштиринг. У ҳам имтиёзни қўллаш учун ҳужжатли асос бўлади. Материалларни бериш якунлари бўйича ҳисобдан чиқариш далолатномасини расмийлаштиринг.



