ҚҚСнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш бўйича “ҚҚСни қайтариш бот” орқали ариза бердим, кейинги жараённи тушунтириб беринг?

Жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори қабул қилинди.

 

📃Ҳужжат билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди. Унга мувофиқ ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг янги шартлари ва тартиби белгиланди.👉

 

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш масаласи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

 

Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни 2 икки усулда амалга оширилади: 7 кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб) – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (“0” ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига; 60 кундан кечиктирмай (умумий тартиб) – бошқа корхоналарга.