Тадбиркорлар юртимизда ҳар жабҳада фаол, юртимиз иқтисодиётининг таянч кучига айланиб бормоқда. Уларнинг фаолиятига кенг йўл очиб бериш, қўллаб-қувватлаш ҳамда ёрдам бериш бугуннинг энг долзарб талабидир.
Жумладан, “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида солиқ хизмати ходимлари тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиб, уларнинг энг яқин маслаҳатчисига айланиб бормоқда.
Хусусан, Нукус шаҳридаги «NUKUS TEXTILE» корхонаси 2018 йили хитойлик инвесторлар маблағлари асосида фаолияти қайта тикланди.
Асосий фаолият тури пахта хомашёсидан ип калава маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада ҳозирда 80 нафар ходим ишчи меҳнат қилиб келмоқда.
Тайёр ип калавалар асосан Хитой давлатига экспорт қилиниб келинмоқда. Шу йил давомида жамият томонидан Хитой давлатига экспорт шартномаларига асосан 1197,5 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли Қарори ҳамда ушбу қарор билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ корхоналарга қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган ҚҚС салбий фарқ суммаси узоғи билан 7 кун ичида қайтарилиши белгиланган.
Ушбу корхона томонидан жорий йил январь-сентябрь ойлари давомида ҚҚСга нол ставка қўлланилган ҳолда махсулотлар экспорти амалга оширилганлиги натижасида жамиятнинг ҚҚС салбий фарқ суммаси ўрнини қопланиши лозим бўлган сумма 370,6 млн.сўмни ташкил этди.
Ушбу тартиб билан жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига берган аризасига биноан 334,6 миллион сўм ҚҚС суммаси корхона ҳисобига қайтариб берилди.
Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига жорий йил 14 августдан 30 октябргача умумий миқдори 111,3 млрд. сўм бўлган 227 та ариза келиб тушди. Шундан 204 та ариза ҳозирга қадар кўриб чиқилган бўлса, 23 таси кўриб чиқиш жараёнида. Ўрганиб чиқилган аризалардан 75 таси қаноатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилиб, cолиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб-варақларига 67,6 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди.
Агар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммасидан ортиқ бўлса, бу ҳолатда ҚҚСни ўрнини қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келади. Ушбу маблағларни солиқ тўловчи банк ҳисоб рақамига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
❗️Эслатиб ўтамиз, амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб тезлашитирилган тартибдаги аризаларни етти кундан ва умумбелгиларган тартибда келган аризаларни олтмиш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Тезлаштирилган тартибда, яъни 7 кундан кечиктирмаган ҳолатда йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига («0» ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади. Қолган барча солиқ тўловчиларга 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.
ҚР ДСБ Матбуот хизмати



