ижтимоий тармоқлардаги видео юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил
26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли Қарорига асосан 2010 йилнинг 1 июнигача бўлган муддатда бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларининг белгиланган тартибда бозорлар ва савдо комплексларига топширилишини таъминлаш ҳамда 300 та ва ундан кўпроқ турғун савдо нуқталари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида машиналарнинг кириш ва чиқиш вақтини қайд этиб турадиган электрон ҳисоблагичлар мажбурий ўрнатилишини назарда тутиш кўрсатилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 август кунги 253-сонли Қарори III бўлимида бозор ҳудудини ободонлаштиришга, объектларни жойлаштиришга ва бозорни жиҳозлашга қўйиладиган умумий талабларга мувофиқ бозорлар ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари бўлиш кераклиги белгиланган.

Шу билан бирга, мазкур қарорга асосан бозор маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғим тўлови, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақи миқдорлари ҳар йили ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши белгиланган бўлиб, кўрсатиладиган хизматлар бўйича тўловлар ушбу миқдорлардан келиб чиқиб ундирилади.

Маълумот сифатида Нукус шаҳри “Нукус деҳқон бозори” АЖнинг давлат солиқ хизмати органларига бозорнинг умумий даромадлари бўйича манбалар кесимида ҳар ойда тақдим этаётган ҳисоботларига асосан бозорнинг автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари (автостоянка) хизматидан даромади ойига ўртача 115-120 млн.сўмни такшил этиши кўрсатиб ўтилган