Солиқ кодексиниг 462-моддасига асосан солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.
Шунга кўра, ушбу тадбиркорнинг солиқ режими давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 апрелдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи режимига ўзгартирилади.
Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиши керак .



