Амударё тумани хокимияти томонидан апрель ойи бошида маҳаллий бюджетга тушумларни таъминлаш юзасидан ўтказилган йиғилишларда Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини 50% ни тўлаш муддати 15 апрель этиб белгиланганлиги ҳақида таъкидланган.
Шунингдек, йиғилишда белгиланган муддат яқинлашиб қолганлиги сабабли маҳалла фаоллари ва тегишли корхона, ташкилот раҳбарларига, шунингдек, шу ерда ишловчи ходимларга 2021 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларининг тегишли қисмини тўлашлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришлари кераклиги айтилган.
Туман ҳокимлиги ва туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ходимларнинг мол-мулк ва ер солиқларини ушлаб қолиш ёки тўлатиш тўғрисида корхона ва ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилмаган.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати



