Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрдилар.
Сафар якуни билан кенгайтирилган тарзда фаоллар билан ўтказилган йиғилишда ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш мақсадида ҳудуддаги ҳар бир туман ва шаҳарлар Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва ташкилотлари, шунингдек, тижорат банкларига бириктирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиевга бириктирилган бўлиб, ушбу ҳудудни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиб, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қўмита томонидан Хўжайли туманида махсус штаб ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936 доирасида 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида қиймати 18,6 млрд.сўмлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 7,7 млрд.сўмлик 3 та мактаб, 7,0 млрд.сўмлик 2 та мактабгача таълим ташкилоти ва қиймати 3,8 млрд.сўмлик 3 та лойиҳада 15,6 км аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Яни қиймати 3,4 млрд.сўмлик Амударё ОФЙ худудида жойлашган 240 ўқувчига мўлжалланган 17-сонли мактаб янгидан қурилиб битказилди.
Саманкўл ОФЙ худудидаги 657 ўринга мўлжалланган 5-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш учун “САНТЕХ ГАЗ МОНТАЖ” МЧЖ томанидан қиймати 3,3 млрд.сўмлик курилиш ишлари бошланиб ҳозирги кунда фундамент қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
Саманкўл ОФЙ худудидаги 330 ўринга мўлжалланган 20-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш учун “Жандос Курилиш” МЧЖ томонидан томанидан 1,7 млрд.сўмлик курилиш ишлари бошланиб, бугунги кунда фундамент қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
“Қиркинчи” МФЙ худудида жойлашган қиймати 3,1 млрд.сўмлик 6 сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш учун “Нукус дренаж реконстуркция” МЧЖ томонидан курилиш ишлари бошланиб, бугунги кунда фундамент қўйиш ишлари давом эттирилмоқда.
“Саришунгул” ОФЙ худудидаги бўш турган Мурувват уйини таъмирлаш (2,1 млрд.сўмлик 54 фоиз) ишлар амалга оширилди.
3 та блокнинг том қисмлари шиферланиб, эшик ва дераза ромлари ўрнатиш ишлари бажарилди. 3 та блокнинг сувоқ ишлари якунланиб, 1 та блокнинг перегородкаларининг ғиштлари терилиб, қолган қурилиш монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Суў “Жаңа жап” ОФЙ ҳудудидаги “Нариман” аҳоли яшаш пунктига янгидан 12,1 км 2 979 млн.сўмлик ичимлик суви тармоқларини қуриш учун «NO’KIS TURAN QURILIS» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Албатта, фуқаролар фаровонлигини таъминлашга қаратилган бу каби ишлар давом эттирилади.
Тимур Бекбергенов,
ДСБ шўъба бошлиғи.



