Мамлакатимизда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш ва ҳаёт даражасини юксалтиришга устувор аҳамият берилмоқда. Уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммолари бартараф этилмоқда.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиб, уларга манзилли ёрдам берилмоқда. Бу борада ҳамда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда секторларнинг ўрни беқиёс.
Хусусан, 4-сектор ҳудуди солиқ соҳасига ходимларига бириктирилган бўлиб, улар томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини топиш ва ижобий ҳал этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Нукус шаҳри 4-сектор ҳудудида жами 15 маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб ҳудудда 90 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Ҳудудда самарали фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси
Қулай бизнес муҳити тадбиркорликни бошлашнинг муҳим омили бўлганлиги каби сектор ҳудудида айнан мана шундай қулай шароитларда фаолият юритиаётган ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва хизмат кўрсатиш масканлари фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда.
Ҳудуддаги “National house” МЧЖ томонидан турли хил ҳажмдаги идишларга қадоқланган ҳамда 9 босқичли филтрланиш жараёнидан ўтган ичимлик суви ишлаб чиқарилиб республикамиз аҳолиси истеъмоли учун етказиб берилмоқда. Корхонада 82 нафар фуқаро меҳнат қилаётган бўлиб, шундан 10 нафарини 4-сектор ҳудудидаги ёшлар ташкил этади. Албатта, сув-оби ҳаётимиз. Унинг минералларга бой бўлиб, аҳоли истеъмоли учун юқори даражадаги сифатда тайёрлаб етказиб бериш бизнинг асоссий мақсадимиз дейди корхона жамоаси.
-Коллежни тугатганимга икки йилдан ошиқ вақт бўлса ҳамки ишсиз эдим. Мана шу сабабли “Ёшлар дафтари”га киритилганман. Яқинда 4-сектор томонидан менга тозаланган ичимлик ишлаб чиқарувчи мана шу корхонадан иш таклиф қилишди. Менга ҳам бу таклиф жуда мақул келди розўи бўлдим. Ишим ўзимга ёқади, шароитлари ҳам яхши ўзим тенги ёшлар билан бирга ишимизни давом эттираяпмиз,-дейди ……….
Корхонада шунингдек, ичимлик суви ишлаб чиқаришдан ташқари қурилиш учун зарур бўлган буёқ маҳсулотларининг 160 дан ортиқ турлари, шпаклёвканинг 100 дан ортиқ турлари ҳам ишлаб чиқарилади. Жамиятга солиқ ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
-Ҳозирда корхонамизда 82 нафар фуқарони доимий иш билан таъминладим. Солиқ идоралари томонидан бизга соҳадиги қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар мунтазам равишда тушунтирилиб келинмоқда. Шунингдек, “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойиолои асосида солиқларни ҳисоблаш, ҳисоботларни тўғри тўлдириш ҳамда имтиёзли кредит маблағларини олишда яқиндан кўмак бериб келишмоқда, – дейди тадбиркор Серик Пирназаров.
Ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш
Тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳитининг яратилиши сектор ҳудудида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг ортиб боришига замин яратмоқда. Айниқса “Қосбулақ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Элбрус есиклери” масъулияти чекланган жамиятини бунинг аниқ тасдиғидир. Дастлаб ишини фақат ёғоч маҳсулотларидан эшик маҳсулотларини икки киши билан ишлашни йўлга қўйган тадбиркор ишбилармонлар учун яратилган шароит, қулайлик ва имтиёзлар сабаб корхонасини янада кенгайтиришга эришди. Бугунги кунда бу ерда жами 80 нафар ишчи доимий иш ўрнига эга бўлган. Миллий ва европа андозалари асосида ишлаб чиқарилган турли хил эшиклар, темир даврвоза ҳамда эшикларни кўз қувонади. Уларнинг бежиримлиги ва кўриниши ҳеч бир чет давлатларда ишлаб чиқилган эшик, дарвозалардан асло фарқ қилмайди.
-Корхонамиз 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоыда. 4-сектор мутасаддилари томонидан тадбиркорлигимни бошлаш учун ер ажратишда, кредит мабла-ларини олишда яыиндан ёрдам берилмоқда. Ҳудуддаги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 7 нафар аёлни ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 6 нафар ёшни янгидан ишга олдим. Ҳозирда 300 турдан ортиқ эшик, темир эшик ва дарвозаларни ишлаб чиқараяпмиз. Яқинда яна Хитой давлатидан янги ускунларни олиб келдик мебель маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Мана шу лойиҳамиз ишга тушиб кетиши билан яна янги 40 та янги иш ўринларини яратишни режалаштираяпмиз, – дейди тадбиркор Баҳадыр Алламуратов.
Нафақат 4-сектор балки Нукус шаҳридаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳисобланган “Конкрет бюлд” МЧЖ да ҳозирда 72 нафар фуқаро меҳнат қилмоқда. Қувонарлиси жамиятда ишлаётган ушбу 72 нафар фуқаро айнан шаҳар 4-сектори ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролардир. Корхонада ҳозирги кунда бетон маҳсулотларининг 123 та тури маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотлари республикамиздаги қурилиш корхоналарига етказиб берилмоқда.
Корхона томонидан шунингдек, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида 25 нафар ёш 3 ойлик ўқув курсларига ўқитилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса ёшларга қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам назария ва амалий усулда ўргатишдан иборатдир.
-Биз ҳозирда ушбу ўқув марказида бетон маҳсулотлари тайёрлаш, уларнинг маркалари, сувга чидамлилиги бўйича билимлар олмоқдамиз. Албатта, менга бу ўқув курсларида олган билимларим келгусидаги иш фаолиятимда ҳамда яхши мутахассис бўлишимга катта ёрдам беради,- дейди Султан Шаудирбаев.
“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшларга тадбиркорликни бошлашга кўмак
“Бўзовул” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бу йил ёшларга эътибор ҳар қачонгидан ўзгача. Айни пайтда ҳар бир маҳаллада шакллантирилган “Ёшлар дафтари”да ҳар бир йигит-қизнинг орзу-нияти, муаммо ва ташвишлари эшитилмоқда. Шу асосида уларга зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилаётир. Миратдинга ҳам 4-секторнинг амалий ёрдами билан иссиқхона қуриб берилди. Ерни боқсанг ер сени боқади дейишади доно халқимиз. Ерни парваришлаб унга меҳр бераётган ёш деҳқон иссиқхонасига эккан помидор ва бодринг маҳсулотларини етиштириб ички бозорларимизга аҳоли истеъмоли учун чиқариб оиласига қўшимча даромад киритмоқчи.
-Уйди ишсиз эдим. 4-секторга иш сўраб мурожаат қилдим. Ўзи асло болалигимдан деҳқончиликка жуда қизиқаман. Секторнинг ёрдами билан менга иссиқхона қуриб беришди. Ҳозирда бу иссиқхонамга помидор ва бодринг маҳсулотларни экдим. Ҳосил пишиб-етилишгач уни бозорларга сотиб оиламга қўшимча даромад киритмоқчиман, -дейди Миратдин Убайдуллаев.
“Аёллар дафтари” амалда
“Қумбиз овул” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар дафтари”га рўйхатган олинган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари ҳамда ҳар бир хонадонга 10 донадан товуқлар берилиб, ўз ўзини банд қилишларига кўмаклашилмоқда. Айзада Асеновага олдинига чорва молларини боқиш учун ҳам 4-сектор ташаббуси имтиёзли кредит маблағини олишга амалий ёрдам берилди ҳамда шу билан бирга оиласига янада қўшимча даромад манбаи сифатида 10 та товуқ топширилди.
– Уйда ўтириб ҳам ўзини ўзи банд қилиб даромад топса бўлар экан. Олдин бунга ишонмасдим энди ўзим гувоҳ бўлаяпман. Яқинда имтиёзли кредит олиб уйда чорвачилик билан шуғулланаётган эдим. Мана бугун 4-сектор раҳбари менга яна 10 та товуқ берди. Энди ушбу товуқларни боқиб кўпайтириб яна оиламга даромад киритаман, – дейди Айзада Асенова.
Ҳуддуддаги “Зейнет” кўчасида истиқомат қилувчи Айтгул Кеунимжаева оилада турмуш ўртоғи ҳам ўзи ҳам ишсиз. Тикувчилик ҳунари эса унга она меърос. Сектор томонидан унга тикув машинаси топширилди. Суйикли иши билан шуғулланиш имкония пайдо бўлганлигидан қувониб шу куннинг ўзида ишга киришиб кетди.
-Фарзандлар ҳам катта бўлиб қолишди. 4-секторга ўзимнинг тикувчиликдан хабарим борлигини менга тикув машинасини олиб беришса уйда ўтириб ҳам даромад топардим дея мурожаат қилгандим. Муроджатим ижобий ҳал бўлди менга улар тикув машинасини олиб келиб беришди. Мана бугуннинг ўзидаёқ буюртма қабул қилдим ҳамда шу кўйлакни тикишга киришиб кетдим. 4-сектор раҳбарига миннатдорчилигимни билдираман,-Айтгул Кеунимжаева биз билан суҳбатда.
ҚР ДСБ Матбуот хизмати



