Эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларга қаратилган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Уларга яратилган имконият, шароит ва қулайликлар туфайли ёшларимизнинг билими, шижоати, ғайрати ва маҳорати кун сайин ошиб бормоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шўманой тумани ёшлари билан учрашди.
Тадбир давомида ёшлар иш фаолияти давомида учраётган муаммолари ҳақида фикр алмашдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган таклифларини билдиришди.
Шу билан бирга, учрашувда ёшларнинг ишдан бўш вақтларини самарали ўтказишга ҳам эътибор қаратилди. Яъни ишдан бўш пайтлари спорт билан шуғулланишга шароит яратиладиган бўлди.
Қизиқарли ва таклифларга бой бўлган учрашув давомида ёшлар ўзлари учун жуда кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати



