1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон (https://lex.uz/docs/5260791), 03.02.2021);

солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ – ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон (https://lex.uz/docs/5339616), 23.03.2021);

асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон (https://lex.uz/pdfs/5457613) 14.06.2021);

маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори (https://lex.uz/docs/5429990) 20.05.2021);

🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон (https://lex.uz/docs/5459107), 16.06.2021).