Корхона балансидаги баланс қиймати 255 млн. сўм бўлган квартира 100 млн. сўмга сотилса, ҚҚС қайси суммадан тўланади?

Бу ҳолатда, солиқ базаси 100 млн.сўм ҳисобланади. Бунда, агар 100 млн.сўм бозор қийматидан паст бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-модда).

Мисол учун: Корхона баланс қиймати 255 млн.сўм бўлган квартирасини 100 млн.сўмга шартнома асосида сотди. Бунда агар ушбу квартиранинг бозор нархи 200 млн.сўмни ташкил этса, солиқ солиш мақсадида солиқ базаси 200 млн.сўм ҳисобланади.