Иссиқхоналар учун қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?

“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5138 (https://lex.uz/docs/5446729)-сонли қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра, тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлари👉

иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларида маҳсулот етиштириш билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритишлари мумкин;

иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида тўланади.

Шунингдек,

уй-иссиқхона мажмуалари қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрга қадар;

ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод этилди.