УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ВА ТУРИЗМГА ҚАТОР ИМТИЁЗЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш мақсадида:

  • 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
  • 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

 

Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:

  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • фойда солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича,

2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.