Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси А.Нурлипесов, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси П.Дошмуратов, Нукус туманлараро маъмурий суди раиси Б.Досымбетов, Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар судлов ҳайъати судьяси У.Сабиров ва бошқарма ходимлари иштирокида Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ва солиқ органлари томонидан солиқ қонунчилигини амалиятда қўллаш таҳлили ҳамда Солиқ органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни маъмурий судларда кўриб чиқишга оид умумий қоидалар мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Алиев ўзининг кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Тадбирда сўзга чиққанлар солиқ тўғрисидаги қонунчилик ва солиқ органлари томонидан солиқ қонунчилигини амалиятда қўллаш таҳлили ҳамда солиқ органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни маъмурий судларда кўриб чиқишга оид умумий қоидалар ҳамда солиқ тўғрисидаги қонунчилик ва солиқ органлари томонидан солиқ қонунчилигини амалиятда қўллаш таҳлили ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш ва хўжалик юритувчи субъектларни банкрот деб топиш билан боғлиқ низоларни судларда кўриб чиқишга оид умумий қоидалар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчилар мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган саолларга жавоблар олди.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати



