Меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими;
Меҳнат шароитлари — меҳнатни амалга ошириш чоғидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси;
Касбга оид (касбий) хавф-хатар — зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларнинг таъсири натижасида ходимнинг соғлиғи шикастланиши ёки меҳнат қобилияти йўқотилиши ёки вафот этиши эҳтимоли.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати — Хизмат раҳбари (бошлиғи) раҳбарлик қиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар штатидан ташкил топган ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси ёхуд ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ва ушбу талаблар бажарилишини назорат қилиш мақсадида мажбурий тартибда тузиладиган ёки жорий этиладиган лавозим.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис — Хизмат ходими ёхуд ташкилотда Хизмат функцияларини амалга оширувчи шахс.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ — меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ходимнинг функционал (лавозим) вазифаларига кирадиган ишни ёки иш берувчи томонидан топширилган бошқа ишни бажаришнинг хавфсиз услуб ва усуллари билан таништириш жараёни.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш — ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида улар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича таълим дастурлари мазмунини ўзлаштиришга қаратилган таълим фаолиятини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Юқорида келтирилганлар тўғрисида қисқача маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ходимларига таништирилиб тегишли маълумотлар берилди.
Covid-19 вирусга қарши солиқ тизимида 783 ходим вакцина тўлиқ олди.2022 йил 9-10 февлаль кунлари бошқарманинг 136 ходими тиббий корикдан ўтти.
Жорий йилнинг 9 март куни Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси ва мехнатни мухофаза қилиш вакили билан хамкорликда семинар ташкил етилди.
Д.Кайпанова
Қорақалпоғистон Республикаси
давлат солиқ бошқармасининг
Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича
кичик мутахассиси



