Жорий йилнинг 26 август куни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида, ниҳоят, тугма пайдо бўлди. Унинг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489сонли қарори билан тасдиқланган янги низомга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун ариза бериш мумкин.
– “Қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш” тугмасининг пайдо бўлиши – кўп сонли солиқ тўловчилар учун узоқ кутилган воқеадир. Илгари Қўшилган қиймат солиғини қайтариш имконияти фақат қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаган экспорт қилувчиларда мавжуд эди. Янги Солиқ кодекси ва янги низомнинг қабул қилиниши билан унга сотишга нисбатан кўпроқ сотиб оладиган барча тадбиркорлар қўшилишди. Яъни – салбий қўшилган қиймат солиғига эга барча субъектлар.
Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчи томонидан my.soliq.uz (Низомга 2-илова) порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳисобга олинган жой бўйича тақдим этилган қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза асосида амалга оширилади.
2020 йил 1 сентябрь ҳолатига корхонамизни қўшилган қиймат солиғидан ортиқча тўлови мавжуд. Қўшилган қиймат солиғини қайтариш учун ариза қандай юборилади?



