Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, ҳунар ўрганиши ҳамда тадбиркорликнирнинг сир-синоатларнини ўрганишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қўшма фармойишига мувофиқ Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида қорақалпоғистонлик ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш ва жалб қилиш мақсадида “Тадбиркорлик асослари” мавзусида 3 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренинг давомида Қорақалпорғистон Республикаси прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги ҚР бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, ҚР Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк ҚР бошқармаси мутасаддилари томонидан ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зурур билим ва тушунчалар берилди.
Тадбир давомида “Солиқ ва солиққа тортиш тушунчалари” мавзусида ёшларга Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бўлим бошлиқлар ёшларга солиқ ўзи қандай тушунча эканлиги, солиқларнинг турлари, солиққа тортиш масалалари бўйича ёш тадбиркорларга яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июль кунги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сонли қарори билан, қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилиши ҳақида тсоҳа мутахассислари томонидан тадбир иштирокчиларига маълумот берилди.
Шунингдек, тадбирда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида ҳам мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Айтиш жоизки, уч кун давом этган мазкур семинар-тренингда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашга бўлган қизиқиши ортгани шубҳасиздир. Албатта, бугунги соҳа мутахассисларидан олган билим ва кўнликмалар улар учун эртанги фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.



