Юртимизда аҳолининг тинч ва обод юртда фаровон турмуш кечиришларини таъминлаш мақсадида ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимлари томонидан норасмий секторда ишлаб келаётган фуқароларимизни расмийлаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан республикамиз бўйича 2021 йил давомида 18 958 нафар ходим расмийлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Жумладан, йил бошидан Республика бўйича 1 269 та корхонада норасмий ишловчи 3 190 нафар ходим расмийлаштирилишига эришилди.
Ушбу рақамни соҳалар кесимида олиб қарайдиган бўлсак:
* савдо ва умумий овқатланиш корхонарида 681 нафар;
* ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш корхоналарида 1 501 нафар;
* қурилиш корхоналарида 474 нафар;
* қишлоқ ҳўжалиги сохасида 534 нафар ходим расмийлаштирилди.
Жойларда соҳа мутахассислари томонидан аҳоли орасида “Эртанги кунингиз ўз қўлингизда”, “Меҳнат шартномаси – ижтимоий ҳимоянгиз кафолати” каби мавзуларда тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
ҚР ДСБ Матбуот хизмати.



