Эслатма. Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 7 июнь
май ойи учун:
– банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми);
– май ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 390-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, 6.10.2005 йилдаги 1515 рақамли низомнинг 7-банди.);
– Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 12-банди, 3.11.2016 йил.).



