“Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда

Қулай бизнес муҳити, адолатли рақобат тамойилларини жорий қилиш тадбиркорликни ривожлантиришда асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.  “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ хизмати идораларининг асосий фаолият йиўналишларига айланиб бормоқда.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларлик субъектларига  ер ажратиш, кредит олиш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, солиқ режимини танлаш ва бошқа масалалар бўйича  солиқ органлари томонидан яқиндан кўмак берилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Nukus med tex” қўшма корхонаси  тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан республикамизда энг йирик корхоналардан ҳисобланади. Жамиятида бир марталик шприц, инфузион система каби тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 146 миллион донани ташкил этади. Мазкур импорт ўрини босаётган тиббиёт буюмлари ички бозор эҳтиёжини қоплашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, шу кунларда умумий қиймати 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиббий маҳсулот экспорт қилинди.

Буюк Британиянинг “Medical capital” корхонаси билан ҳамкорликда тузилган ушбу қўшма корхонада иш талаб даражасида. Айни пайтда МЧЖда 210 дан зиёд маҳаллий ёшларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланган.

Асосий хомашё ва ускуналар учун тижорат банкидан олинган 25 миллиард сўм миқдоридаги кредит ҳисобига иш бошлаган корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Афғонистон, Армения, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Бугунги кунга келиб экспорт ҳажми 200 мингдан ортиқ АҚШ долларини ташкил этади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга йўналтирилган товарларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишда давлатимиз томонидан бир қанча ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилиниб, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар жорий қилинган.

Жумладан, солиқ имтиёзларининг корхона фаолиятида қўлланилиши натижасида корхона ихтиёрида 1млрд. сўм маблағ ўз ихтиёрида қолди. Ушбу тежаб қолинган маблағ эвазига корхона жамияти қўшимча бир марталик ишлатиладиган шприц ҳамда аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида. Ушбу лойиҳа тушиши билан маҳаллий яна 100 нафар ёшларнинг бандилиги таъминланади.

Юртимизда инвестиция асосида янги корхоналар барпо этилиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш туфайли мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларнинг ташаббуслари доимо давлат эътиборида.

Янги лойиҳа ишга қўйили билан яна маҳаллий 60 ёшнинг бандилиги таъмитнланади.

Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш жойларда давом этмоқда. Ер ажратиш, кредит олиш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, солиқ режимини танлаш ва бошқа масалалар бўйича  солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 26 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати