Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Youtube ижтимоий тармоғидаги “Seytjanata” каналинда “ҚР Нукус давлат солиқ қўмитаси республика бошқармасида фуқаролар мурожаатини мана шундай қабул қилади” сарлавҳаси бўйича берилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг “Давлат солиқ бошқармаси маъмурий биноси (ҳудуди)га кириб-чиқиш” тартибига мувофиқ бошқармага ташриф буюрувчилар учун бинога кириб чиқишда ўзлари билан олиб келган шахсий чемоданлар, сумкалар, портфеллар, дипломатлар, техника воситалари (уяли алоқа, компьютер, ноутбук, фотоаппарат, видеокамера, флешка, диктафон) ва бошқа буюмларини олиб кириши қатъиян тақиқланганлигини ҳамда ташриф буюрувчилар томонидан асосий КЧНП ўрналиган махсус сақлаш қути (ячейка)ларга уяли алоқа воситаларини ўчирган ҳолатда қўйиб, маъмурий бино (ҳудуд)га киритилиши белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун хона ажратилган бўлиб, бугунги кунда мурожаат қилиш учун келган шахслар ушбу хонада қабул қилиниб, мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Жорий йилнинг 14-феврал куни фуқаро А.С. бошқармага мурожаат қилиш учун келиб, навбатчи қисмга юзланган ва навбатчи қисм ходимлари томонидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш хонаси киришга рухсат бериб уяли алоқа телефонини махсус қутига қўйиб кириш сўралган. Бино кириш тартиблари билан таништирилган, лекин фуқаро А.С бунга қаршилигини билдириб, уяли алоқа телефонини ўчириб махсус қутига қўйишдан бош тортган.
Шу сабабли, фуқаро А.С.нинг мурожаати Навбатчи қисм ёнидаги кутиш ўрнида қабул килиниб, ушбу мурожаатга
2022-йилнинг 21-феврал куни жавоб берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойили асосида фаолият юритишини ўз олдига мақсад қилган. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилишга ҳар доим тайёр эканликларни бунинг учун барча шарт-шароитлар, қулайликлар яратилган. Яратилган шароит ва қулайликлардан эса мақсадга мувофиқ, қонун талаблари асосида фойдаланиш эса, ҳар бир шахснинг ўзига боғлиқдир.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати



